Жанубий Кореяда Ўзбек тили байрами кенг нишонланди
Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги дипломатик ваколатхонаси ташаббуси билан ушбу давлатда таҳсил олаётган талаба-ёшлар ва ватандошлар иштирокида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни ҳамда буюк қомусий олим Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигига бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди.